Рассмотрение ходатайства следствия об аресте А. Величко в Черемушкинском суде

Ўзбекистонда бир неча мансабдор шахслар қамоққа олинди

2415
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва ҳокимиятда ишлаган яна бир неча мансабдор шахслар ҳибсга олинган

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва ҳокимиятда ишлаган яна бир неча мансабдор шахслар ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” каналининг  “Ахборот 24” кўрсатувида хабар қилинди.

Ўтган йилнинг июнидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Туробжон Жўраев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва жиноий ҳаракатларни амалга оширганлиги учун вазифасидан озод қилинган.

"У ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, маҳаллийчиликка йўл қўйган, таъмагирлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштирган", — дейилади лавҳада.

Жиноят иши доирасида Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Абдуллаев ҳам ҳибсга олинган.

“Ҳокимиятда кўп квартирали уйларни қуришга рухсат бериш ва тадбиркорларга турар жой объектлар қурилиши учун ер майдонларини ажратишда пора тизими амалда бўлган”, - дейилади “Ахборот 24” кўрсатувида.

Шунингдек, “Ўздонмаҳсулот” компанияси раҳбари Суръат Ҳайдаров пора олишда айбланиб ҳибсга олинган.

“Суръат Ҳайдаров мансаб ваколатидан фойдаланиб компания тизимига кўплаб қариндошларини ишга олиб кирган ва порахўрлик тизимини яратган. Ҳайдаров вилоятларга хизмат сафари давомида дон маҳсулотлари нотўғри сақланаётганига гувоҳ бўлган ва пул эвазига жим туришни маъқул кўрган”, - дейилади “Ахборот 24” дастурида.

Ҳайдаровнинг куёви Жамшид Шарипов ҳам хорижий валютада олаётганида қўлга олинган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

2415