Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида қатор қонунбузарликлар аниқланди

Oбуна бўлиш
Тўпланган материаллар айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Бир гуруҳ фуқаролар мурожаатларидан сўнг Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи Муҳаммадали Ҳайдаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса прокуратура идораларига юборилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

"Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди", - дейилади хабарда.

Вазирликнинг юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Текширувда Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши аниқланди.

Шунингдек  умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани маълум бўлди.

Вазирликнинг билдиришича, тўпланган материаллар айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.

Янгиликлар лентаси
0