Яна бир ёнғин: Тошкентда дўкон ёниб кетди

© ГУВД г. ТашкентаВ Мирабадском районе Ташкента произошло возгорание в торговом центре
В Мирабадском районе Ташкента произошло возгорание в торговом центре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёнғин дастлабки сабаби – электр қисқа туташуви бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тошкент Миробод туманида тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўконга ёнғин тушди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ёнғин натижасида дўкон тепасида жойлашган хонадонларда истиқомат қилувчилар эвакуация қилинди.

Ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади.

Ёнғин дастлабки сабаби – қисқа электр туташуви бўлиши мумкин. Аниқ сабаби эса тегишли экспертизалар ўтказилгандан кейин маълум бўлади. Ёнғин оқибатида етказилган зарар ҳам ҳисобланмоқда.

Бундан аввал Sigma савдо мажмуасида ҳам ёнғин содир бўлганди. Мутахассислар фикрига кўра, ёнғин соғломлаштириш марказида электр иссиқлик жиҳоз қаровсиз қолдирилган оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0