Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ катта инспектори қамоққа олинди

© Международный пресс-клубНачальник Главного управления ППС МВД Узбекистана Дилшод Акрамов. Архивное фото
Начальник Главного управления ППС МВД Узбекистана Дилшод Акрамов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки тергов Бош прокуратура “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўлдирганликда гумонланувчи шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, деб хабар қилди Газета.uz нашри.

Дилшод Акрамов – начальник Управления правопорядка ГУВД г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Пост-патрул хизмати раҳбари ўз кабинетида ўлдириб кетилди

Хабарда айтилишича, жиноят содир этишда гумон қилиниб шаҳар ИИББ ҲПБ (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси) катта инспектори Р.Абдуллаев (1985 йилда туғилган, ИИВ тизимида 2009 йилдан ишлаб келган) ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни соат 21:10 ларда Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг (1979 йилда туғилган, ИИВ тизимида 1996 йилдан ишлаган, шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов Бош прокуратура “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0