Янги хавфли ўйин: Момодан эҳтиёт бўлинг!

© SputnikВ сети интернет появилась опасная игра Momo
В сети интернет появилась опасная игра Momo - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда интернет-маҳлуқи деб номланган Момо туфайли, WhatsApp дастури янада кенгроқ оммалашмоқда. Ушбу маҳлуқ ким томонидан ишлаб чиқарилгани ҳеч кимга аён эмас.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Бутун дунё бўйлаб болалар ўлимига сабаб бўлган "Кўк кит" ўйини билан боғлиқ шов-шувли хабарлар энди тинчиганида интернет оламида яна бир хавфли ўйин пайдо бўлгани ҳақида маълум бўлди.

Филипп Будейкин - Sputnik Ўзбекистон
"Кўк кит - ўлим гуруҳи" ташкил қилган шахс устидан суд ҳукми ўқилди

Ўйин қай тарзда тарқалиб кетган?

Ушбу ўлимга чорловчи ўйин ёрдам сўраб қилинган мурожаат туфайли тарқалиб кетган. Нотаниш йигит бошига кулфат тушганини маълум қилади ва япон рақамини қолдириб, одамлардан шу рақам бўйича телефон қилишларини сўрайди. Интернет фойдаланувчилари йигитга ёрдам қўлини чўзиш истагида WhatsApp орқали ўша рақамларни терганларида аёл бошли ва парранданикидек оёқли қўрқинчли маҳлуқ сурати пайдо бўлган.

Момо ўйини нимаси билан хавфли

Ўйин шундан иборатки, WhatsApp фойдаланувчисига Момо исмли ва қўрқинчли аватаркага эга контакдан хат келади. Суратда, юқорида айтганимиздек, кўзлари чақчайган, катта оғизли ва товуқ оёқли маҳлуқ тасвирланган.

Хатда Момо ўйин ўйнашни таклиф этади. Интернет фойдаланувчиси ушбу таклифга рози бўлиши билан энг даҳшатлиси бошланади.

Компьютер олдидаги бола - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида 5 нафар мактаб ўқувчиси "ўлим гуруҳи"дан сақлаб қолинди

Момо топшириқлар ва қўрқинчли суратлар юборишни бошлайди. Агар фойдаланувчи берилган топшириқни бажаришдан бош тортса, Момо унга таҳдид қилишни бошлайди. ОАВларда берилган маълумотларга кўра, ўйиннинг бир иштирокчиси бўлган қизга қонга беланган қўғирчоқ сурат юборилган ва ундан худди шу ҳолатни ўзида содир этиш талаб қилинган.

Норасмий маълумотларга кўра, Момо бола ва унинг оиласи ҳақидаги маълумотларни тўплаб, булардан кейинчалик унга руҳан босим ўтказишда фойдаланади. Хабар қилинишича, ўйинда смартфон ёки компьютердаги веб-камера орқали фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни сканер қиладиган ботдан фойдаланилар экан.

Ушбу ўйин 4 кун давом этади ва ўйин мақсади - ўйин аъзосини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказишдан иборат.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати ҳам ота-оналарга мурожаат йўллаб, Момо ўйинидан эҳтиёт бўлишни сўраган.

Здание сената Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Қонунчилик палатаси ўзини-ўзи ўлдиришга ундаш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқди

"Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида 12 ёшли қизалоқ ўз жонига қасд қилгандан кейин ушбу ўйиннинг инсон руҳиятига салбий таъсири ҳақида жиддий гапирила бошланди. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб бораётган полиция ходимлари ўсмирнинг телефонида Момо ўйини борлигини аниқлашган.

Хорижий сайтларнинг ёзишича, ўйин яратувчилари ўз мижозларини аввал ижтимоий тармоқлар ва форумлардан излаб топади. Шундан сўнг, ўсмирларга қўрқинчли фотосуратлар ва зўрлаш саҳналари бўлган видеотасвирлар юборадилар ва секин-аста турли буйруқларни бажаришни талаб қила бошлайдилар, мижозга оид турли маълумотларни юборишни сўрайдилар. Агар мижоз рад этадиган бўлса, улар тўғридан-тўғри қўрқитиш йўлига ўтадилар", - дейилади хабарда.

Ҳурматли ота-оналар, азиз болажонлар! Эҳтиёт бўлинг, Интернет тармоғида фойдали маълумотлар билан бирга ана шундай ғаразли ниятларда яратилган ресурслар ҳам йўқ эмас. Агар мессенжерингиздаги контактларингиз орасида Момо пайдо бўлиб қолса, уни дарҳол блоклаб қўйишни унутманг, дейилади ИИББ мурожаатида.

Янгиликлар лентаси
0