Доллары в конверте

Бухорода фаррошлик учун 200 $ сўраган тиббиёт ходимлари қўлга олинди

427

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ишга жойлаштиришга ваъда бериб пул олган тиббиёт ходимлари қўлга тушди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, 5 сентябрь куни фуқаро Б.С Бухоро вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д.лар раҳбарият орқали уни Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига фаррошликка ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Бухоро вилояти ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д.лар Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими хонасида ариза муаллифи Б.С.дан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

427