Москвада исломий банк очган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноқонуний  молиячилар катта миқдорда маблағларни нақдга айлантириб хорижга олиб чиқиб кетишда айбланмоқда.  

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Туркиялик бизнесмен ва унинг ўзбекистонлик шериги Москвада ноқонуний молиявий фаолиятда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда "Коммерсант" нашри.

Полиция хабарига кўра, қўлга олинган шахслар тадбиркорларга йирик суммаларни нақд пулга айлантириб, хорижга олиб чиқиб кетишга ёрдам берган. Тергов органлари фикрига кўра, улар маблағларни нақд қилиш эвазига 9 миллион рублдан ортиқ ноқонуний даромад олишган.

Айни джада ушбу икки фуқаро уй қамоғида сақланмоқда. Уларнинг адвокати эса, ушбу воқеада Россия қонунчилигини айбламоқда.

Адвокат айтишига қараганда, уларнинг жавобгарликка тортилишига сабаб – “Россия қонунчилигида исломий банк принципларини таърифловчи нормаларнинг йўқлиги” бўлган.

Хуфия молиячилар асосан Туркиядан мол олиб келиб сотувчи тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишган. Улар товар етказиб берувчилар ва савдогарлар орасида ҳисоб-китоб қилишга ёрдам беришган.

Эслатиб ўтамиз, исломий банк тизимида кредитдан фоиз олиш таъқиқланади. Бунинг ўрнига банклар мижоз бизнесига шерик бўлиш ёки бошқа йўллар билан даромад олади. Шунингдек исломий банк тизимида алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларидан олинган даромад қабул қилинмайди.

Янгиликлар лентаси
0