Рецидивист қўлга олинди: у пичоқ билан қаршилик кўрсатган

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг охирги аъзоси 1989 йилда туғилган Юлдашев Баҳодир Бахтиёрович қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бугун, тахминан соат 15-30 ўтказилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида Жўраев Шохруҳ Қобил ўғли қаршилик қилишига қарамасдан қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда хавфли жиноятчи қидирилмоқда

Бундан аввал унинг бошқа жиноий шекирлари қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилганди.

Қидирувда жиноий гуруҳнинг охирги аъзоси 1989 йилда туғилган Юлдашев Баҳодир Бахтиёрович қолмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу шахс манзили тўғрисида маълумот бўлса: 102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14 рақамларга қўнғироқ қилиш сўралган.

Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.

Янгиликлар лентаси
0