Машина скорой помощи

Навоий вилоятидаги автоҳалокатда етти нафар фуқаро ҳалок бўлди

737
ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. 2018 йил 10 октябрь куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Қизилтепа-Кармана” автомобиль йўлининг 188 км да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-2” русумли д/р 85 697 САА автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “ШААНХИ СХ” русумли, д/р 85 442 КАА юк автомобиль билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

Ғафур Рахматов, 1985 й.т. ("Нексия" ҳайдовчиси).

Интизор Жўраева, 1986 й.т. ("Нексия" йўловчиси).

Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. ("Нексия" йўловчиси).

Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. ("Нексия" йўловчиси).

Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. ("Нексия" йўловчиси).

Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. ("Нексия" йўловчиси).

Фирдавс Собиров, 2016 й.т. ("Нексия" автомобили йўловчиси).

ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

737