КПП, архивное фото

Дрон, виски ва оёқ қисмига скотчлаб яширилган телефонлар: божхона текшируви

283
Фуқаро бел ва оёқ қисмларига скотчлаб яширилган ҳолда 48 дона уяли алоқа воситаларини республикага олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тақиқланган ёки сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган бир нечта ҳолатлар аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан “Яллама” чегара божхона постига “Нексия” русумли автотранспорт воситасида кириб келган З.А. исмли фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, тегишли рухсатномаларсиз олиб кирилиши тақиқланган ҳамда белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган нархи 5,3 млн. сўмлик 1 дона учувчисиз учиш аппарати, 1 дона электрошокер, 14 шиша коньяк ва вискиларни ноқонуний равишда республикага олиб кираётгани аниқланди.

“Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган Х.Т.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида эса оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ҳамда тегишли  меъёрдан ортиқча бўлган қиймати 6,8 миллион сўмлик 19 турдаги, 342 дона кўзойнакларни яшириб олиб кириш ҳолати аниқланди.

"Мазкур пост ходимларида шубҳа уйғотган яна бир фуқаро А.Ш.  холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, бел ва оёқ қисмларига скотчлаб яширилган ҳолда қиймати 2,4 миллион сўмлик 48 дона уяли алоқа воситаларини республикага олиб кираётганида тўхтатиб қолинди", - дейилган хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текшируви олиб борилмоқда.

283
Город Душанбе, вид из самолета, архивное фото

Тожикистонда эркак амалдорлар кўз ўнгида ўзини ёқиб юборди

146
Молия бошқармасидагилар рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилишгананлар.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида 63 яшар эркак ўзини молия бошқармаси олдида ёқиб юборди, у танасида 95% куйиш билан касалхонага олиб келинган, деб хабар қилмоқда Sputnik радиоси.

Хабарда қайд этилишича, шанба куни эрталаб Зариф Абдуллоев молия бошқармаси биноси қаршисида ўзини пичоқ билан жароҳатлаган, сўнгра устидан бензин қуйиб, ўз-ўзини ёқиб юборган.

Жабрдийда ички қон кетиш ва танасининг 95%и куйган бир аҳволда касалхонага олиб борилган. Шифокорлар сўзларига кўра, Абдуллоевни операция қилишган, аммо ҳозирда унинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.

Молия бошқармасида рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилганлар.

"Менга аллақандай Зариф Абдуллоев ўзини Кулоб молия бошқармаси олдида ёқиб юборганини айтишди. Аммо ҳозирча ушбу ҳаракат сабабини билмайман. Фақатгина, Зариф Абдуллоев нон цехига эга эканлигидан хабардорман", – деб айтган Хатлон вилояти молия бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Назарзода.

ОАВда берилган маълумотларга кўра, Абдуллоев Кулоб молия бошқармаси билан ҳамкорлик қилган ва вилоят марказидаги мактабгача муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлаган. Бошқарма унга аввал бошда қилинадиган барча ҳаражатларни қоплаб бериш ваъдасини берган, аммо кейинчалик эркак амалдорлардан ваъда қилинган пулларни қайтариш борасида кўп маротаба рад жавобини олган.

146
Скорая помощь

Андижонда омбор мудири ўз жонига қасд қилди. БП сабабини ўрганмоқда

374
(Янгиланган 13:11 05.06.2020)
Бош прокуратура масъули И.Х. қўшма корхонада прокуратура текширув бошлагани ортидан ўз жонига қасд қилганига оид гапларни инкор этди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Бош прокуратура Андижондаги "Уз Донг Янг Ко" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона омбор мудири ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Хабарда таъкидланишича, ҳодиса 29 май куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида содир бўлган. Ўз жонига қасд қилган омбор мудири 34 ёшда бўлган.

Жасад эксперт иштирокида кўздан кечирилганда, бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бўйин соҳасида бир изли типик странгуляцион эгат, ички аъзоларини тўлақонлиги, ўпка ва юрак эпикардларида нуқтасимон кардио доғлари аниқланган.

Бош прокуратура масъули И.Х. қўшма корхонада прокуратура текширув бошлагани ортидан ўз жонига қасд қилганига оид гапларни инкор этди.

Унга кўра, "Уз Донг Янг Ко" қўшма корхонасида 2018-2019 йиллар давомида хом ашё ва материалларини сақланиши, тарқатилиши ва бутлиги юзасидан текшириш ўтказилганлиги рост.

Текширувлар бир ёки икки ой аввал эмас, ўтган 2019 йилнинг бошида ўтказилган. Ўшанда И.Х. моддий жавобгарлигида бўлган 168 млн. сўмлик хом ашё ва материалларидан камомад аниқланган (марҳум 2013 йилдан бери омбор мудири бўлиб ишлаб келган) ва ўз вақтида (И.Х. томонидан) бартараф этилган.

Қўшма корхонадаги айни кунлардаги текширув эса ички аудит ходимлари томонидан амалга оширилган бўлган. Жорий йил 21 май куни корхона раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчисининг буйруғига асосан И.Х. жавобгарлигидаги товар моддий бойликларини бошқалар зиммасига юклаш ҳамда 20 май ҳолатигача тафтиш ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилган бўлган.

Мазкур буйруққа билан инвентаризациядан ўтказиш учун текшириш бошланган.

"Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида И.Х корхонада ички аудит ва инвентризация бошлангани ортидан бир неча кун ишга келмай қўйганлиги аниқланди. Бироқ унинг ўз жонига қасд қилгани сабаблари ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта. Негаки, айни пайтда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.

374