Қозоғистонда 51 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишМужчина в автобусе у замерзшего окна
Мужчина в автобусе у замерзшего окна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда трассада бузилиб қолган автобусдан 51 нафар Ўзбекистон фуқаролари қутқариб қолинди.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Қозоғистоннинг "Олма-Ота – Екатеринбург" трассасида бузилиб қолган автобусдан 51 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди, деб хабар қилмоқда қўшни мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон ФВВга 5 декабрь куни тонг соат 4 лар атрофида “Олма-Ота – Екатеринбург” трассасидв автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар етиб келади. Тезкор бригада воқеа жойига етиб келиб чўлда бузилиб қолган автобус йўловчиларини тиббий кўрикдан ўтказади ва биринчи ёрдамни кўрсатади. Йўловчилардан 35 нафари Сарышаган шаҳарчаси вокзалига, 16 киши эса Азия Петрол кафесига олиб бориб қўйилди.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси қўлга олинди

Шунингдек, ФВВ ходимлари томонидан бузилиб қолган “Газель” микроавтобусидан 8 нафар Қирғизистон фуқаролари ҳам қутқариб қолинди. Улар Сарышаган посёлкасидаги дам олиш уйига жойлаштирилган.

Қозоғистон ФВВ хабарига кўра, ҳар қандай техника йўлда бузилиб қолиши мумкин. Бошқа вақтда бир икки соат давомида машина ичида ўтириб ёрдам кутиш мумкин бўлса, қиш вақтда бунинг иложи йўқ. Дарҳол ёрдам кўрстатилмаса йўловчилар совуқдан музлаб қолишлари мумкин.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда  Қозоғистон ҳудудидаги трассалар бўйида 40 та экстремал ёрдам кўрсатиш пунктлари ишламоқда. Улар ўтаётган ҳар қандай автотранспортга ёрдам кўрсатишга тайёр. 2018 йилнинг қишги мавсуми бошидан буён ФВВ ходимлари 60дан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолишди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0