Нафталанская нефть

Андижондаги уйлардан бирида яширин “нефт заводи” топилди

421
Жиноятчилар 1120 литр нефть хом ашёсини қўлбола усулда қайнатиш орқали 490 литр мазут ва 100 литр солярка тайёрланган.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Андижонда, Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи” нашри.

“Андижоннефть”  АЖ заводи линия назоратчиси бўлган фуқаро Зоиржон Маматқулов 1 млн сўм эвазига “Андижон-Асака-ФНҚИЗ” нефть қувури линияси қаердан ўтганини ҳақидаги махфий маълумотни 3 нафар фуқарога сотади.

Шундан сўнг фуқаролар Фурқат Файзиев, Халимжон Матхолиқов ва Қаюмжон Боқиевлар Қува тумани Баҳор МФЙ ҳудудидан оқиб ўтадиган қора олтинни ўғирлаш бўйича режа тузишга киришадилар. Шу мақсадда Тошлоқ тумани Яккавут МФЙ, Беруний кўчаси, 282-уйда яшовчи Нодирбек Мелибоев ва Бобирбек Неъматовлар билан жиноий тил бириктириб, уларнинг хонадонида нефть маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган яширин цехни ташкил қилиш ишларини бошлаб юборадилар.

Сотрудники Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан конфисковали водку Нефть
Пресс-служба Государственного таможенного комитета РУз

Маълумотларга кўра, ўтган вақт мобайнида бу ерда қўлбола усулда металлдан тайёрланган ускунада 1,120 литр нефть хом ашёсини қайнатиш орқали 490 литр мазут ва 100 литр солярка тайёрланган.

Полиэтилен қопларда ташилаётган нефт маҳсулотлари фуқароларда шубҳа уйғотган ва улар ҳуқуқни сақлаш органларига хабар қилишган. Ҳуқуқбузарлар далилий ашёлар билан қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан ЎзР ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, нефтни қайта ишлаш ўта хавфли иш эканлиги, у билан уй шароитида шуғулланиш нафақат хонадон эгасига, балким барча қўшни хонадонларга ҳам катта талофат етказиши мумкинлигини ҳақида эслатиб қўймоқчимиз, деб ёзади нашр.

Таможенники Узбекистана обнаружили в автомобиле Chevrolet Cobalt 710 литров сырой нефти в полиэтиленовых пакетах
Таможенники Узбекистана обнаружили в автомобиле Chevrolet Cobalt 710 литров сырой нефти в полиэтиленовых пакетах
421