Магнитогорск фожиаси: қурбонлар сони 38 нафарга етди

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишСитуация в Магнитогорске в связи с обрушением подъезда жилого дома
Ситуация в Магнитогорске в связи с обрушением подъезда жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарорига мувофиқ, ҳалок бўлган фуқаролар оилаларига бир миллион рублдан ёрдам кўрсатилади, ўрта ёки оғир турдаги жароҳат олган фуқароларга 400 минг рублдан, енгил жароҳат олганларга 200 минг рублдан маблағлар берилади

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Магнитогорскда портлаш оқибатида вайрон бўлган бино уюмлари остидан қутварувчилар 38-қурбон жасадини олиб чиқдилар, деб хабар қилди РИА Новости Россия ФВВ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

ФВВ ходими аёл киши танаси олиб чиқилгани, шу билан қурбонлар сони 38 нафарга етганини айтган.

Соревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове - Sputnik Ўзбекистон
Магнитогорскда газ портлашидан 48та квартира зарар кўрди

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйларнинг бирининг подъезди ўпирилиб тушган.

Фавқулодда ҳолат юз бергач касалхонага зудлик билан беш нафар жабрланувчи етказилган. Орадан бир сутка ўтгач, бино вайроналари уюмлари остида 11 ойлик болакай топилди ва у Москвага эвакуация қилинди. Болакай аҳволи стабил деб баҳоланган ва соғлиғида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Қутқарувчилар эса қўл меҳнати ёрдамида уюмларни текширишда давом этишмоқда.

Магнитогорскда юз берган фожиа муносабати билан Россия раҳбари номига дунё етакчиларидан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга биринчилар қаторида таъзия билдирган эди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ҳалок бўлган фуқаролар оилаларига бир миллион рублдан ёрдам кўрсатилади, ўрта ёки оғир турдаги жароҳат олган фуқароларга 400 минг рублдан, енгил жароҳат олганларга 200 минг рублдан маблағлар берилади.

Уюмлар остида ҳалок бўлган 16 киши дафн маросими 7 январга қадар ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0