Учтепадаги ёнғинда аёл кишининг куйган жасади топилди

CC0 / pixabay / Пожарная машина на месте возгорания. Иллюстративное фото
Пожарная машина на месте возгорания. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки хабарга кўра, ёнғин фуқаронинг маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Пожарный тушит огонь - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда фуқаро хотинини рашк қилиб, бозорни ёқиб юборди

“Оқибатда уйнинг 4 кв.м майдонида дивани ёниб, зарар кўрган. Шу билан бирга, Е.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (исмли аёл) тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0