Москва вилоятидаги қурилишда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© Sputnik / Алексей МальгавкоРабочие во время строительства
Рабочие во время строительства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилоятида олиб борилаётган демонтаж ишларида Ўзбекистон фуқаролари устига темир бетон плита тушиб кетди.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Москва вилоятидаги қурилишда икки нафар Ўзбекистон фуқаросини бетон плита босиб қолди, бу ҳақда тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.  

Аэропорт Домодедово - Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатдан чиқиш солиғи: Россия тадбиркорлари махсус тўловни таклиф қилишди

Фожиа Клин округида 14 январь куни содир бўлди.

Ҳуқуқ тартибот орган маълумотига кўра, икки нафар ўзбекистонлик эски ускуналар заводи биносининг темир бетон плиталарини демонтаж қилаётган бўлган.

Иш жараёнида бетон тўсиқлардан бири қулаб тушиб, мигрантларни босиб қолди.

Бунинг оқибатида 27 ва 29 ёшли Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0