Убийство ножом

Тошкентлик тўртовлон “қиз бола туфайли” жанжаллашди: улардан бири вафот этди

703
Ҳодиса пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлди. Жанжал иштирокчиларидан бири муқаддам судланган.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тошкентлик Темур М. дўстига ёрдам бериш учун келди, натижада эса касалхонада ҳушига келмай вафот этади.

“Учинчи февраль куни соат тахминан 23:40 да Миробод туманидаги Сарикул кўчасида муқаддам судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. ўртасида жанжал келиб чиқди. Жанжал иштирокчиларининг маълум қилишича, жанжал қиз бола сабабли юзага келган”, - дейилади. Тошкент  шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Жанжалга Сергей дўстлари – 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақирган. Муштлашув вақтида 22 ёшли Сулаймон С. Темур М.ни пичоқлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Жабрланувчи касалхонага олиб борилди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади. Йигит ҳушига келмай вафот этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси билан (Қасддан одам ўлдириш) жиноий иш очилган. Гумон қилинувчи қўлга олинган.

703

Москвада курьерлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди видео

334
(Янгиланган 13:47 03.07.2020)
Куни кеча Москвада “Яндекс.Еда” ва Delivery Club курьерлари ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Полиция ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Москвада 2 июль куни “Яндекс.Еда” ва Delivery Club курьерлари орасида оммавий муштлашув юз берди.

Москва ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

“Маршал Катуков 19 манзилида жанжал юз бергани ҳақида соат 14.30 да 02 хизматига хабар келди. Полиция ходимлари ушбу манзилга келган вақтда жамоат тартибини бузаётган шахслар воқеа жойида йўқлиги маълум бўлди”, - дейилган ИИБ хабарида.

Гувоҳлар таъкидлашича, муштлашган кишилар полиция келиши билан қочиб кетишди. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Курерлар уюшмаси Telegram-каналида жойлаштирилган хабарда айтилишича, жанжалнинг сабаби - компаниялар ўртасидаги қарама-қаршилик эмас, балки буюртма бериш пайтида ниқоб ва қўлқопда бўлиш масаласи бўлди.

334
Конверт с долларовыми купюрами

Ер, раҳбарликка тайинланиш ва ўқишга кириш: ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди

246
ДХХ идоралари томонидан Прокуратура ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ бир нечта ҳолатларга чек қўйилди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан Прокуратура ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ бир нечта ҳолатларга чек қўйилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Капитал қурилиш бош бошқармасида ишловчи мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлар оралиғида жойлашган 1 гектар бўш ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб беришни ваъда қилади ва эвазига 1 млн. 400 минг АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимларининг шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, қўлга олинган шахс ушбу пул маблағларини Чилонзор тумани ҳокимлигида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи раҳбар ходимга бериши кераклиги маълум бўлгач, тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, бундай ноқонуний ҳолат Тошкент вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Янгийўл туман ички ишлар бўлимининг майор унвонидаги масъул ходими маҳаллий фуқарони “Чинобод нефть база” масъулияти чекланган жамиятининг филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишида ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимларининг Прокуратура органлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида у келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги марказий госпитали ёнида олаётган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, айни вақтда мамлакатдаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш имтиҳонлари яқинлашаётганлиги боис, афсуски, бу соҳада ҳам коррупция билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда.

Жумладан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд давлат университети ходими 2020-2021 ўқув йили учун қабул комиссияси аъзоси бўлган катта ўқитувчи билан биргаликда икки кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 6 минг АҚШ доллари олаётган вақтларида ушландилар.

Шунингдек, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси ўзи фаолият юритаётган олий ўқув юртига икки нафар фуқарони давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига, уларнинг ҳар бири учун 5 минг АҚШ долларидан пул сўраб, аввалдан 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

246

Шубҳасиз ва қонуний. Памфилова овоз бериш натижаларига шарҳ берди

16
"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Элла Памфилова РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича овоз беришнинг қонунийлиги ва унинг ишончлилиги ҳақида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

Россияда мамлакатнинг асосий қонунига киритилажак ўзгартиришлар бўйича овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтди. Протоколларни 100% қайта ишланиши натижаларига кўра, россияликларнинг 77,92% ўзгартиришлар тарафдори, 21,27% эса қарши овоз берди. МСК Ахборот марказида берилган маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 67,97 фоизи иштирок этди.

Аввалроқ Sputnik радиоси, Кремлда Россия президенти Владимир Путин қачон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармонни қачон имзолаши ҳақида хабар берган эди.

Ғарбнинг ўзгартиришларга танқиди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда, Кремл Ғарбнинг конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги хавотирлари ҳақидаги баёнотларини эътиборга олишга тайёр эмаслигини ва Россия ўз суверенитетига содиқ қолишини маълум қилди.

“Ҳа, биз улар билан танишмиз, лекин биз уларни ҳисобга олишга тайёр эмасмиз. Россия, шубҳасиз, халқаро ҳуқуқнинг асослари ва меъёрларига, халқаро ҳуқуқнинг руҳи ва негизига содиқ қолган, қолмоқда ва бундан кейин ҳам содиқ қолади. Лекин шу билан бирга, авваламбор ўз суверенитетига содиқ қолади”, - деб жавоб берди Песков, Кремл, хорижий ҳамкорларининг ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин Владимир Путин 2036 йилгача ҳокимиятда қолишидан ҳавотирда эканлигидан ҳабари борми деган саволга.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч қандай тарзда халқаро ҳуқуққа зид келмайди. “Бундан ташқари, бу каби қоидалар бир қатор давлатларда ҳам қўлланилади. Яна бир бор такрорлайман, биз бу каби ҳавотирларга тайёр эмасмиз ва уларни ҳисобга олмаймиз”, - дея хулоса қилди Песков.

16