Тошкентда йирик ЙТҲ: одамларни автоген ёрдамида чиқариб олишга тўғри келди – фото

© pixabayМашина после ДТП. Иллюстративное фото
Машина после ДТП. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миробод тумани Янги қўйлиқ кўчасида “GENTRA” русумли машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетади.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Тошкентда 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси яна бир жиддий ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Миробод тумани Янги қўйлиқ кўчасида “GENTRA” русумли машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетади.

© Фото: МЧС УЗбекистанаДТП в Ташкенте
Тошкентда йирик ЙТҲ: одамларни автоген ёрдамида чиқариб олишга тўғри келди – фото - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Ташкенте

Бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0