Задержание преступника

Петербургда ўзбекистонлик талаба ўлимидан сўнг университет проректори ҳибсга олинди

789
Олийгоҳ проректори компания ходимларидан тозалаш ишларини амалга оширишлари учун 50 минг рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олган.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Санкт-Петербургда Тергов қўмитаси ходимлари Давлат кимё-фармацевтика университети проректорини ҳибсга олишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Тадбир бино томидаги муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба иши юзасидан ўтказилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари  бино томини қор ва муз бўлакларидан тозалаш ишлари билан "Вентформат" компанияси шуғулланганини аниқлашади. Ташкилот ходимлари ўз вазифалари виждонан бажаришмаган, олийгоҳ проректори эса иш жараёнини назорат қилмаган.

Бундан ташқари, олийгоҳ проректори  компания ходимларидан тозалаш ишларини амалга оширишлари учун 50 минг рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олиб, шартнома тузганлиги аниқланди.

Проректорга нисбатан Россия Жиноят кодексининг мансабга совуққонлик билан қараш ва пора олиш моддари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда эҳтиёт чораси қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербургда кимё-фармацевтика университети биноси устидан муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

789
Женщина легкого поведения в гостинице

БААда ошпазликни таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди

537
Аёл танишини Санкт-Петербургдан Дубайга чақириб олади. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 36 ёшли сурхондарёлик аёл А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 29 ёшли самарқандлик Г.М.га ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилган. “Олмаота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, уни Дубай шаҳрида кутиб олади.

Йўл харажатларига 2000 доллар сарфлаганлигини айтиб, танишининг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.   

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Н. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келинган ва тегишли ички ишлар идорасига топширилган.

537
Задержание подозреваемого

Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди

415
26 ёшли З.М. уч йил илгари БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. Кейин бир танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрель куни БАА давлатининг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон фуқароси З.М. қўлга олинган. 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 26 ёшли З.М. 2017 йилда БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 26 ёшли Э.Г. исмли танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

Шу боис унга нисбатан 2018 йилнинг 23 август  кунидан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан  жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган эди.  

Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.

415

Ёмғир, туман, ҳарорат пасайиши: Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади

0
30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона войдийси вилоятларида ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзгидромет бир ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва нисбатан илиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат шу кун иқлимий меъёрларидан бироз паст бўлиб, 20-25 даражагача кўтарилади.

29-30 сентябрда бутун Ўзбекистон ҳудуди баландликдаги циклон таъсирида бўлади. Республика бўйича булутлилик ортиши кутилмоқда.

29 сентябрда кўпчилик вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона войдийси вилоятларида ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

29-30 сентябрда кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

1-3 октябрда бутун мамлакат ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тунда ва эрталаб совуқ ҳаво оқимининг таъсири ҳали сақланиб туради, ҳарорат 5-8 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста иситиб, ҳарорат 22-25 даражагача кўтарилади.

0