Женщины в метро

Тошкентда икки кечада 74 нафар “тунги капалаклар” ва 4 нафар эркак қўлга олинди

3445
Тошкентнинг 6 та туманида ИИББ ходимлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 74 нафар аёл қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Тошкентнинг 6 та туманида тунги рейдлар давомида ИИББ ходимлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 74 нафар аёл қўлга олинди.

ИИББ хабарига кўра, профилактик тадбирлар давомида икки кун ичида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 74 нафар аёл қўлга олинган.

Яшнобод, Бектемир, Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида 4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси 34 нафар, 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси эса 40 нафар аёл қўлга олинган. Уларнинг 11 нафари аввал 190-модда (“фоҳишалик билан шуғулланиш”) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, 40 нафар аёлдан 30 нафари аввал турли қоидабузарликлар учун ички ишлар бўлимларига олиб борилишган.

Барча қўлга олинган аёллар ИИБга олиб борилиб, уларнинг шахси тасдиқланган. Ўша ерда улар тиббий кўрикдан ўтказилган.

У ерда аёлларга ишга жойлашишда ва турар-жой муаммосини ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, аёлларни ўз автомобилларида фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб бориб юрган 4 нафар эркак ҳам қўлга олинган. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар тузилган.

3445
Флаг Австралии.

Ургутда нафақахўр икки кишини Австралияга ишга юбораман деб чув туширди

168
Фуқаро икки кишига уларни Австралияга ишга юборишини айтиб, уларнинг 6,5 минг долларини ўзлаштириб юборган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Самарқандда фирибгарликка қўл урган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Самарқанддан келиб тушган ҳужжатлар кўра, 2019 йил август ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Ургут тумани Навоий шоҳ кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. уйида Ш.Х. ва М.М.нинг ўғли У.Х.ларни Австралияга ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда берган.

“Хизмати” эвазига Ш.Х.дан 3000 доллар, М.М.дан эса 3500 долларни талаб қилган. Пулларни олгандан сўнг ваъдасини бажармаган ва уларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида Х.Х. ушланган.

Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг фирибгарлик моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

168
Знак аварийной остановки

Шўрчида “Нексия” ҳайдовчиси 11 ёшли боланинг умрига зомин бўлди

169
(Янгиланган 14:19 24.05.2020)
28 ёшли ҳайдовчи машинани тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган бола қурбон бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 23 май куни Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида  содир бўлган. “Нексия-3” машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда С.Т.ни уриб юборган.

Натижада пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

169
Веточки хлопка

Хитой Ўзбекистонга пахта етиштириш учун янги технология етказиб берди

4
Хитой технологияси туфайли ўсимликлар 5-6 кундан сўнг, анъанавий суғориш усулларидан фойдаланиш билан таққослаганда тахминан беш кун олдин, бўй чўзган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Хитойнинг Xinjiang Tianye компанияси Ўзбекистонга қопловчи плёнка қўллаган ҳолда томчилатиб суғориш технологиясини етказиб берди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар қилмоқда.

“Ушбу технология Хитой-Ўзбекистон замонавий сувни тежайдиган қишлоқ хўжалиги соҳасида технологияларни намойиш этиш маркази доирасида Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги 406,7 гектар пахта далаларида қўлланилади”, - дейилган хабарда.

Қишлоқ хўжалиги машиналари Хитойдан Сурхондарёга олиб келинган ва у ерда томчилатиб суғориш ва пахта экиш тизимини ўрнатиш учун бир ярим ой вақт кетган.

Хитой технологияси туфайли ўсимликлар 5-6 кундан сўнг, анъанавий суғориш усулларидан фойдаланиш билан таққослаганда тахминан беш кун олдин, бўй чўзган.

Хитой-Ўзбекистон марказининг лойиҳа режасига мувофиқ, технологияни қамраб олиш ҳудуди кенгайтирилади, шунингдек, маҳаллий техник эксплуатация мутахассисларини ўқитиш режалаштирилмоқда.

Xinjiang Tianye компанияси Хитойнинг энг йирик сув тежовчи ускуналари ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

4