Удушение

Тошкентда 15 ёшли қизни шафқатсизларча бўғиб ўлдиришда гумонланувчи шахс ҳибсга олинди

1003
Тошкентнинг Юнусобод туманида 15 ёшли қизнинг жасади бўғилиш излари билан топилди.

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида  15 ёшли  қизнинг жасади бўғилиш излари билан уйида топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов–тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20-ёшли Э.А. ушланган.

Ҳозирда жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

1003