Автомобиль скорой помощи

Тюменда мигрантларни олиб кетаётган микроавтобус "Мерседес"га тўқнашди, қурбонлар бор

184
Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. 11-феврал куни Тюмен – Ханти-Мансийск трассасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Ўзбекистон Бош консулхонаси хабар қилишича, юз берган аварияда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, бир нафари Тюмен шаҳрининг 2-сонли шаҳар шифохонасига етказилган.

1984-йилда туғилган Шуҳратбек Тошкентбоев ва 1983 йилда туғилган Бахтиёр Саяхмедов ЙТҲ оқибатида вафот этганлар.

1976 йил туғилган Курвонжон Мирзаахмедов эса жароҳат олган.

"Стандарт плюс" МЧЖ Меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси (ишга қабул қилувчи фирма) маълумотига кўра меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун 20 та йўловчи билан (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) Тоболск шаҳридан Тюмен шаҳрига йўл олган “Мерcедес” русумли микроавтобус юк автомашинаси билан тўқнашган.

Микроавтобусдаги қолган 17 нафар фуқаро жароҳатланмаган ва кейинроқ ўз ҳужжатларини расмийлаштириб, Тоболск шаҳрига қайтиб келган.

Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилган.

Бош консулхона томонидан ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилотлар билан доимий алоқа ўрнатилган.

184
Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)