Автомобиль скорой помощи

Қайн укаси 16 марта пичоқ урган ҳомиладор аёлни Хотин-қизлар қўмитаси ҳимояга олди

254
14 феврал куни аёл кесарча кесиш орқали фарзандини дунёга келтиради

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Хотин-қизлар қўмитаси қайни укаси томондан пичоқланган ҳомиладор аёлни ўз ҳимоясига олди, деб хабар берди қўмита матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлаётган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида иштирок этишни мақсадга мувофиқ деб топди.

Хотин-қизлар қўмитаси вакили жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашиб, аёлнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, юз берган ҳодиса оқибатлари мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинди. 14 феврал куни аёл кесарча кесиш орқали фарзандини дунёга келтиради.

Суд ўз қарорини 12 февраль куни эълон қилади.

254