Қибрай электр станциясидаги ёнғин Тошкентнинг бир қисмини сувсиз қолдирди

© Пресс-служба хокимията ТашкентаНа территории электростанции в Кибрайском районе Ташкентской области произошел пожар
На территории электростанции в Кибрайском районе Ташкентской области произошел пожар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, электр станциясида содир бўлган ёнғин сабабли сув узатиш қурилмалари иши тўхтаган.

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Жорий йилнинг 22 февраль куни Қибрай туманида жойлашган вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, электр станциясида содир бўлган ёнғин сабабли сув узатиш қурилмалари (насос) иши тўхтаган. Шу боис, ҳозирда Тошкент шаҳрининг туманларида сув босимининг пасайиши ва айрим туманларда узилишлар содир бўлиши мумкин.

"Ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар маъмурияти узр сўрайди", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0