Самолет узбекских авиалиний выехал за пределы взлетно-посадочной полосы

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти йўлакдан чиқиб кетди

682
Нохуш ҳодиса об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган, йўловчилар ва самолёт зарар кўрмаган.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентдан  Санкт-Петербургга учган самолёти Пулково аэропортига қўниш вақти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди, деб хабар қилмоқда миллий авиакомпания матбуот хизмати.

“2 март куни москва вақти билан соат 21:59 да Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Boeing-767 UK67008 ҳаво кемаси  HY631-сонли Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент парвозини амалга ошириш вақтида, “Пулково” аэропортига қўнганидан кейин, ерда бошқариш вақти олдинги  ғилдираги билан  қисман йўлакдан чиқиб кетди. Самолёт зарар кўрмаган, йўловчиларни авария ҳолатида эвакуация қилиш керак бўлмади”, - дейилган аваиакомпания хабарида.

Ушбу ҳодисага сабаб – об-ҳаво шароити ва учиш-қўниш йўлагининг ҳолати, - дейилган компания хабарида. Воқеа содир бўлганда самолёт бортида 241 нафар йўловчи 15 нафар экипаж аъзолари бўлган.

Россия Тергов қўмитаси ва Росавиация “Пулково” аэропортида бўлиб ўтган воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.

Ўзбекистон ҳаво йўллари, ўз навбатида, HY632 сонли “Санкт-Петербург – Тошкент” йўналишида парвоз қилиши керак бўлган йўловчиларни меҳмонхонада жойлаштириш чора тадбирларини кўрмоқда.

Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда Миллий авиакомпания вакили йўловчиларнинг бир қисми 13:15 да учадиган парвоз билан Тошкентга юборилишини хабар қилди.  

Йўлакдан чиқиб кетган Boeing-767 UK67008 самолети қачон парвоз қилиши ҳозирча номаълум, деди компания вакили.  

Ушбу парвоз ҳақида қўшимча маълумотларни қўйидаги рақамлар орқали олиш мумкинлигини хабар қилмоқда:

Санкт-Петербургда: +7-911-780-00-11.

Тошкентда:  +99878-140-28-01 (02, 03,04).   

Ўзбекистон ҳаво йўллари ушбу ҳодиса туфайли кутиб қолишга мажбур бўлган йўловчилардан узр сўрайди.

  • Самолет узбекских авиалиний выехал за пределы взлетно-посадочной полосы
    Самолет узбекских авиалиний выехал за пределы взлетно-посадочной полосы
    Фото очевидца

1 / 3
Фото очевидца
Самолет узбекских авиалиний выехал за пределы взлетно-посадочной полосы
682