Тошкент вилоятида юк поезди уриб кетган йўловчи ҳалок бўлди

202
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да нохуш ҳодиса содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Тошкент вилоятининг  Қибрай туманида поезд темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида истиқомат қилган фуқарони эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган.

Натижада фуқаро жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

202