Тошкент аэропортида тезкор тадбир: Дубайга фоҳишаликка олиб кетаётган шахс қўлга олинди

© ГУВД ТашкентаГражданина Южной Кореи задержали в аэропорту Ташкента.
Гражданина Южной Кореи задержали в аэропорту Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, "иш берувчи" билан кетаётган аёлга аввалига саккиз минг АҚШ долларни ишлаб бериш шарти қўйилган бўлган. Аёл шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетилаётган бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. 2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.

Женщины в метро - Sputnik Ўзбекистон
"Севишганлар куни" қизиган чоғда Тошкентда фоҳишаларга ов уюштирилди

Унда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни фоҳишаликка олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, "иш берувчи" билан кетаётган аёлга аввалига саккиз минг АҚШ долларни ишлаб бериш шарти қўйилган бўлган. Аёл шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетилаётган бўлган.

Қўлга олинган фуқаро Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун судланган.

ИИББ эркакларни фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди >>>

Янгиликлар лентаси
0