Знак аварийной остановки

Ставропольдаги ЙТҲда 6 нафар Озарбайжон фуқароси қурбон бўлди

91
ГИБДД хабарига кўра авария содир бўлган вақтда минивэн ичида 8 киши бўлган.

ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Бугун эрта тонгда Россиянинг Ставрополь ўлкасида мудҳиш ЙТҲ юз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, “ЗИЛ”  юк автомобили ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, йўлнинг қарама қарши томонидан келаётган Mercedes Vito минивэни билан тўқнашиб кетган.

Вилоят ФВВ бўлими хабарига кўра, ушбу ЙТҲда 6 нафар Озарбайжон фуқаролари вафот этган яна бир неча киши турли жароҳатлар билан касалхонага жойлаштирилган.

“Дастлабки хулосаларга кўра, Дворцовское қишлоғи яқинида Невинномыскск томондан Минеральные воды томонга ҳаракатланаётган ЗИЛ автомобили ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва оқибатда йўлнинг қарама қарши томонидан келаётган Mercedes минивэни билан тўқнашиб кетган", - дейилган хабарда.

ГИБДД хабарига кўра авария содир бўлган вақтда минивэн ичида 8 киши бўлган. Уларнинг барчасо Озарбайжон фуқаролари бўлишган.

91