Самолет Boeing 777-300ER компании Аэрофлот приземляется в международном аэропорту Шереметьево

АҚШ элчихонаси ходими Москва аэропортига мина олиб киришга уринди

856
ТИВ маълумотига кўра, миномет минасига ўхшаш предмет, бугун америкалик багажи лентадан ўтказилаётганида аниқланган

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. АҚШ элчихонаси ходими Москванинг Шереметьево аэропортига ўз багажида мина олиб киришга уринди, деб хабар қилди Россия ТИВ.

"АҚШ, афтидан, чегарамиз яқинида жанговар кема ва самолётларнинг провокацион рейдларини ташкил қилиб, Россиянинг нафақат ташқи балки ички хавфсизлигини ҳам синовдан ўтказишга уринмоқда. Бу учун улар ҳатто ўз элчихоналари ходимларини ҳам ишга солган", - деб хабар қилди Россия ТИВ вакили РИА Новостига берган интервьюсида.

ТИВ маълумотига кўра, миномет минасига ўхшаш предмет, бугун америкалик багажи лентадан ўтказилаётганида аниқланган.

"Миначилар чақирилгач, улар ҳақиқатда багаждаги предмет портловчи мина эканлигини тасдиқлаган. Минанинг ичида портловчи модда бўлмаган, аммо унинг корпусида бу модда излари мавжуд бўлган", - деб таъкидлаган ТИВ ходими.

Дипломатлар сўзларига кўра, элчихона ишчиси командировкаси тугаб, Россияни тарк этаётган бўлган ва бўш минани "шахсий коллекция учун" харид қилган бўлган. Рейсига кечиккани боис, америкаликка авиачиптани қайта расмийлаштиришга кўмак берилган ва 14:35 у минасиз ва ҳеч қандай тўсиқсиз Нью-Йоркка учиб кетган.

Россия ТИВ ушбу шахс АҚШ Қуролли кучларига бевосита алоқадорлигини қўшимча қилган.

ТИВ ушбу ҳодисани Россия транспорт объектига нисбатан провокация уюштиришга уриниш сифатида баҳоламоқда.

856