Самоубийство

Тошкентда 16 яшар қиз уйида осилган ҳолда топилди

1288
Ҳодиса 8 март куни кундузи содир бўлган. Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган қиз пойтахтдаги умумтаълим мактабнинг 10-синфида таҳсил олган.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз уйида осилган ҳолда топилди.

UzNews нашрининг маълум қилишича, ҳодиса 8 март куни кундузи содир бўлган. Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган, 16 ёшли М.Х. пойтахтдаги умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олган.

Тергов билан боғлиқ жараёнлар туфайли мактаб рақами ва марҳуманинг шахси ошкор этилмаган.

Вояга етмаган шахснинг ўлими тафсилотлари ва сабаблари ҳозирча маълум эмас.

1288