Тошкентда Lacetti олиб қочган ва ИИББ ходимлари талабига бўйсунмаган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобильные воры
Автомобильные воры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум шахс Чилонзор тумани Фарход кўчасида қолдирилган Lacetti русумли автомобилини олиб қочган.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Тошкентда Lacetti олиб қочган ва ИИББ ходимлари талабига бўйсунмаган шахс қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 13-март куни соат 22.50 да ички ишлар органларига 37 ёшли Аъзамжон Ш. дан хабар келиб тушди. Унга кўра, номаълум шахс унинг Чилонзор тумани Фарход кўчасида қолдирилган Lacetti русумли автомобилини олиб қочган. Жабрланувчининг сўзига қараганда, машина калити автомобиль ичида қолдирилган.

Сотрудник ГАИ  - Sputnik Ўзбекистон
Машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган “эпчил” ҳайдовчи жазоланди

Хабарда қайд этилишича, Учтепа тумани ППХ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, соат 23.10 да қидирувга эълон қилинган автомобиль ва гумонланувчи Учтепа тумани 12-кварталда топилганлар. Ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсинмасдан, ҳаракатни давом эттириб яширинишга уринган. Аммо, шунга қарамасдан машина тўхтатилиб, гумонланувчи – Тошкент вилоятида яшовчи 33 ёшли Бауржан Ю. қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу факт бўйича Ўзбекистон ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0