Nexia'га ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

© Podrobno.uzВзрыв газового баллона в автомобиле привел к трагедии
Взрыв газового баллона в автомобиле привел к трагедии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётган вақтида машина юкхонасида ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. 18 март куни Қашқадарё вилоятидаги Бегламишсой қишлоғи ҳудудида машинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Пожар на прогулочном теплоходе в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6 та уй ёниб кетди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. ўзининг Nexia русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ғ.Б. жароҳат олиб, касалхонага келтирилган вақтда йўловчи вафот этган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0