Наманган вилоятида ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Наманган вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Наманган вилоятидада юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 7 апрелда Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасини Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро бошқарувидаги “КрАЗ-355” русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.

“Натижада Nexia йўловчиси Н.З. жароҳат олиб воқеа жойида, ҳайдовчиси О.Х. касалхонада вафот этган”- дейилади хабарда.

Шунингдек, Nexia автомашинасида бўлган яна бир йўловчи тан жароҳатлари билан касалхонага  ётқизилган.

Тошкентда хавфли пойгалар: пенсионер аёл ҳалок бўлди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0