Нож в руке

Тошкент вилоятида талаба рашк туфайли қасддан одам ўлдиришга уринди

383
Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси рашк туфайли бир кишини пичоқлади.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Тошкент вилоятида талаба рашк туфайли бир кишини пичоқлади.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, 07.04.2019 йил Янгийўл тумани “Ахил” маҳалласида яшовчи А.А. (1993 й.т, Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси) шу маҳалладаги “Senyor Pomidor pasta & BBQ” кафеси олдида фуқаро Б.Х. (1992 й.т, ишсиз) билан рашк сабабли жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Б.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида юрак соҳасига 2 маротаба, бўйин қисми ва чап сон соҳаларига бир маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Б.Х.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шу куннинг ўзида Янгийўл туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон ЖК  25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўч олиш, рашк ва мерос можароси: Ўзбекистонда маиший қотилликлар сабаблари ва статистикаси

Жиноятчи тегишли процессуал тартибда қўлга олинган.

383