Термиздаги уй ертўласида портлаш содир бўлди, жабрланганлар бор

492
Ҳозирда портлаш сабаби ҳамда жабрланганлар сони аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Термиздаги уйлардан бирининг ертўласида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Сурхондарё вилояти ИИБ шаҳар ички ишлар бўлими вакилига таяниб хабар қилди.

“Соат 10:30 лар атрофида Термиздаги уйлардан бирининг ертўласида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор”, - деди ИИБ вакили.

У ҳозирда портлаш сабаби ҳамда жабрланганлар сони аниқланаётганини қўшимча қилди.

Ўзбекистон ФВВ РИА Новостига портлаш ҳақидаги хабар текширилаётганини маълум қилди.

492