Здание Государственной Думы РФ

Россия Давлат думасида собиқ ФСБ раҳбари ёрдамчиси жонсиз ҳолда топилди

651
Россия Давлат думасида собиқ депутат ва собиқ ФСБ (ФХХ) раҳбари Николай Ковалёвнинг ёрдамчиси ўз иш хонасида жонсиз ҳолатда топилди.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Россия Давлат думасида собиқ депутат ва собиқ Россия ФСБ (ФХХ) раҳбари Николай Ковалёвнинг ёрдамчиси ўз иш хонасида жонсиз ҳолатда топилди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбаси маълумотига таяниб хабар қилмоқда.

“Ковалёвнинг ёрдамчиси Сергей Шамарин пайшанба куни ўз иш хонасида вафот этди”, - дея маълум қилган агентлик суҳбатдоши.

Шунингдек, у Сергей Шамариннинг вафот этиши сабаблари маълум эмаслигини қўшимча қилган.

Николай Ковалёв 5 апрель куни 69 ёшида оламдан ўтган эди. 1966-1988 йилларда Россия ФСБга раҳбарлик қилган. 1999 йилдан буён Давлат думаси лавозимида фаолият юритган.

651