кулак, архивное фото

Сирдарёда қарздор МИБ ходимини калтаклади

302
Банкдан 10 миллион сўм қарзи бўлган фуқаро МИБ ходимини дўппослади.

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Гулистон шаҳрида МИБ ходимини муштумзўр қарздор томонидан калтакланди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

АТБ “Агробанк” Боёвут филиалидан 10 133 000 сўм қарздор бўлган фуқаро А.Ю., Боёвут туманлараро суди қарорига асосан қарздорликни ундиришга келган  МИБ ходими А.Х.га нисбатан зўравонлик қилган.  

“МИБ ходими қарздорликни тўлаб беришни тушунтираётган вақтида, маст ҳолатда бўлган Ю.А. уйи дарвозасини қулфлаб олган. Сўнгра давлат ижрочиси А.Х.ни бўйнидан бўғиб, танасининг турли жойларига қўли билан уриб, оёғи билан тепган. Ўзига нисбатан юритилган ижро ишини олиб қўйиб, давлат ижрочиси А.Х.ни хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган”, - дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда.

302