Knife

Синглисининг бошини танасидан жудо қилган йигит устидан ҳукм ўқилди

1023
Қотил жасадни оғилхонадан олиб чиқиб яшириш мақсади унинг бошини танасидан жудо қилади.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди ўз синглисини ўлдирган акани 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, қотиллик Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида содир этилган. Фуқаро 17 ёшли синглисини қишлоқда оила обрўсини тўкканликда айблаб, оғилхонага олиб киради. У ерда ўрталарида юзага келган жанжал вақтида қизни целлофан пакет билан бўғиб ўлдиради. Сўнгра жасадни оғилхонада олиб чиқиб яшириш мақсади унинг бошини танасидан жудо қилади.

Бу воқеадан хабар топган йигитнинг отаси ўғлига ёрдам бериш мақсадида қизининг жасадини  “Опель Вектра” русумли машинага ортиб, эски сувсиз каналга яширган.

Кейинчалик Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиноят содир этишда гумон қилинган акани қўлга олган. Қотил Тожикистон ЖКнинг тегишли моддали билан айбдор деб топилган ва унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўташ белгиланган.

1023