Машина скорой помощи

Тошкентда автобус бекатдаги икки пиёдани босиб кетди

385
ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз ва 30—35 ёшлардаги аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. 3 май куни тахминан 14:30 да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига бириккан иккинчи даражали йўлдаги “Чиннибозор” жамоат транспорти бекатида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Хабарда айтилишича, 147-рақамли йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz автобуси ҳайдовчиси йўловчиларни тушираётган вақтда ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, автобус ўз-ўзидан олдинга юриб кетган ва бекатда турган икки пиёдани уриб юборган. Тахминан 10 метрча юриб, автобус олд ўнг ғилдираги билан бетон новга кириб қолиб тўхтаган.

ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз ва 30—35 ёшлардаги аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчининг 20 йиллик тажрибага эга эканлиги айтилмоқда.

Чилонзор туман ИИБ жиноят иши очиш масаласини кўриб чиқмоқда, ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

385