Самарқандда юк машинаси “тез ёрдам”ни уриб юборди

© МинздравДТП в Самарканде
ДТП в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲ оқибатида тез тиббий ёрдам бригадасининг 3 нафар ходими оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Кеча 12 май куни эрта тонг соат 04:05 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудидан ўтган М-37, Тошкент-Нукус йўлининг 120-километрида MAN юк автомашинаси “Дамас” русумли тез ёрдам автомашинасини уриб юборди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Семеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Олма-Ота - Тошкент трассасида ЙТҲ содир бўлди, 11 қурбон бор

Тез ёрдам машинаси йўлнинг қайтиб олиш қисмидан қайрилиб олаётган вақтда “МАН” юк автомашинаси келиб урилиши натижасида 3 нафар тез ёрдам ходими: 1965 йилда туғилган шифокор И.А., 1986 йилда туғилган фелдшер О.Д., ҳамда 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Э.У. оғир тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганлар Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, шифокор назоратига олинган.

Шу ўринда, тез ёрдам, ўт ўчирувчи, хуқуқни сақлаш органлари ва бошқа тезкор хизматлар автомобиллари ўзларининг маёқ ва товушли сиреналарини ёқиб ҳаракатланганда ҳайдовчилар уларга йўл беришлари кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз. Иккинчидан эса, ушбу автомобиллар ҳайдовчилари, бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари уларни кўриб, йўл берганлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин (!!) чоррраҳани ёки йўлнинг бошқа ҳавфли бўлагини кесиб ўтишлари кераклиги - йўл-ҳаракати қоидаларида қайд этилганини айтиб ўтиш жоиздир.

© МинздравДТП в Самарканде
Самарқандда юк машинаси “тез ёрдам”ни уриб юборди - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Самарканде
Янгиликлар лентаси
0