Денежные купюры. Доллары США.

Уйини АҚШ долларида сотаётган фуқаролар қўлга олинмаган Бош прокуратура

405
Бош прокуратура уйини АҚШ долларида сотаётган фуқаролар ушлангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати уй савдоси вақтида фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.нинг қўлга олиниши ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

“Расман маълум қиламизки, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган”, - дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ баъзи ОАВларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

405