Қадимий тангани Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Oбуна бўлиш
Фуқаро ўзи билан 1750 йилда зарб этилган қадимий тангани олиб кетишга уринди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Ўзбекистондан 2,5 асрлик маданий бойликни яширинча олиб чиқиш режаси фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.

Золотые монеты - Sputnik Ўзбекистон
Россия империяси давридаги олтин тангаларни сотганлар қўлга тушди

Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро кўздан кечирилган.

Фуқаро ўзи билан 1750 йилда зарб этилган қадимий тангани олиб кетишга урингани аниқланган.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган қадимий танга Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси тасарруфига топширилди.

Янгиликлар лентаси
0