Доғистонда уч нафар террорчи йўқ қилинди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишОперация по задержанию кавказских боевиков в Санкт-Петербурге
Операция по задержанию кавказских боевиков в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Султан-Янги-Юрт қишлоғида жойлашган нотурар хусусий уйни кўздан кечириш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари террорчилар томонидан ўққа тутилади.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Доғистонда уч нафар террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишига кўра, террорчилар Доғистоннинг Кизилюрт туманида текшириш тадбирини ўтказиш чоғида йўқ қилинган. Султан-Янги-Юрт қишлоғида жойлашган нотурар хусусий уйни кўздан кечириш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари террорчилар томонидан ўққа тутилади. Шу боис улар жавоб зарбасини беришади.

Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Владимирда икки нафар террорчи йўқ қилинди

Ҳодиса жойидан қурол-яроқ ва ўқ-дорилар топилган.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари зарар кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владимир вилоятида махсус кучлар ёрдамида 2 нафар террорчи қўлга олиш вақтида йўқ қилингани хабар қилинган эди.

Россия ФХХ йил бошидан буён бир неча яширин гуруҳларини аниқлаб, уларни зарарсизлантиришга ва режалаштирилаётган терактларнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Хусусан, 23 апрель куни Махачкалада ва Грозний шаҳарларида 5 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, 12 апрель куни Тюменда 2 нафар террорчи йўқ қилинди.

Март ойи охирида Ставрополда террорчиликда гумон қилинган доғистонлик фуқаро ушланди, ундан бироз олдин Ставрополда 2 нафар террорчи йўқ қилинган эди. 13 март куни Самара вилоятида таслим бўлишни рад этган террорчи йўқ қилинди. 1 март куни Ханти-Мансийскда 3 нафар террорчи  қўлга олинган эди. 27 февралда Кабардин-Балкария ўлкасининг Нальчик шаҳрида 3 нафар террорчи йўқ қилинди, 19 февралда Доғистонда бир нафар террорчи йўқ қилинди.

Янгиликлар лентаси
0