Ўзбекистон фуқароси Португалияда пичоқланишдан вафот этди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВид на улицу Гран Виа и здание Эдифисио Метрополис в Мадриде
Вид на улицу Гран Виа и здание Эдифисио Метрополис в Мадриде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари жасадни Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тахлашмоқда

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон фуқароси Португалияда пичоқланишдан вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

"2019-йилнинг 1-июн куни Лейрия провинциясида (Португалия) пичоқ билан етказилган жароҳат натижасида 1983-йил 21-февралда туғилган, Самарқанд шаҳрида рўйхатга қўйилган Ўзбекистон фуқароси Икром Исломович Негматов вафот этган", - дейилади хабарда.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тахлашмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва зарурат туғилганда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Ўзбекистон фуқаросининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган ватандошларимизга улар зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +34-91-310-16-39.

Янгиликлар лентаси
0