Машина скорой помощи

Жиззахда мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал қотиллик билан якунланди

338
(Янгиланган 00:35 08.06.2019)
Қотиллик 4 июнь куни содир этилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати Жиззах вилоятида юз берган қотиллик ҳақида хабар қилди.

Хабарда айлишича, 04.06.2019 йил соат 17:25 ларда Жиззах шаҳар, “Хайробод” маҳалласида яшовчи А.Б. (1966 й.т.) Шароф Рашидов тумани, “Хайробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонида таниши Ф.Х. (1965 й.т.) билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан Ф.Х.нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, санчилиб кесилувчи жароҳат етказган.

Натижада, Ф.Х. воқеа жойидан тан жароҳати билан қочишга уриниб, дала майдонида кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.

04.06.2019 йилда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Б. тегишли процессуал тартибда ушланган.

338