Знак Купаться запрещено на пляже

Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўкиб кетди

395
(Янгиланган 10:37 11.06.2019)
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўқиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

ИИВ фуқароларни ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслик, белгиланган жойларда чўмилган вақтда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилиш сўралган.

395

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

76
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

76
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё
Страшное ДТП в Кашкадарьинской области: погибли двое, шестеро госпитализированы

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки қурбон бўлди, олти киши касалхонада

655
“Chevrolet Orlando” ҳайдовчиси йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасини менсимаган ва юк машинасига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида 7 ва 4 ёшли бола ҳам жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Ҳодиса 12 июль куни соат 00:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида содир бўлган. “Chevrolet Orlando” машинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси М.М. иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган. Бунинг оқибатида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “DAF SXF 105” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ “Chevrolet Orlando” машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бирининг умрига зомин бўлган.

Бундан ташқари, 6 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. Улар орасида 7 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

655
Теглар:
ЙТҲ, Қашқадарё
Иллюстрированное изображение вируса COVID-19

Қачон тугайди? Олимлар коронавируснинг 3-чи тўлқини ҳақида огоҳлантиришди

13
Дунёга янги коронавирус штаммининг 3-чи тўлқини таҳдид солмоқда, у гриппнинг тарқалиши билан бошланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Дунёга коронавируснинг янги штаммининг 3-чи тўлқини таҳдид солмоқда. Бу ҳақда америкалик шифокор Чад Крилич Deutsche Welle телеканалига берган интервьюда маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, агар ҳукумат ва фуқаролар хавфсизлик чораларига риоя қилмаса коронавирусни юқтириб олишнинг янги ҳолатлари рекорд даражага кўтарилиши мумкин.

Шифокор, АҚШда чекловни аста-секин олиб ташлашни бошлаганида, май ойининг охирида инфекциянинг такроран пайдо бўлганига эътибор қаратди.

Криллич бундай ҳолатларга эътибор бермаслик мумкин эмас, улар фонида етарли миқдордаги ҳимоя, тестлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш керак.

Коронавируснинг учинчи тўлқини гриппнинг тарқалиши билан бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда эксперт.

“Бу худди 3 актли спектаклга ўхшайди, ва биз ҳозир иккинчисидамиз. Кейин учинчиси бўлади”, - деди шифокор.

Крилич таъкидлашича, коронавируснинг янги тарқалиши турли омилларга, шу жумладан вакцина ихтиро қилиниши ва жамоат хавфсизлиги чораларига боғлиқ.

13
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси