Свеча, гвоздики

Ўзбекистон яна бир дарғасидан айрилди

2423
(Янгиланган 11:18 12.06.2019)
Таниқли кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди, деб хабар қилди ўзбек ОАВлари.

Гулбаҳор Йўлдошева - таниқли кино ва театр актрисаси. Бир қатор сериалларда суратга тушиб, мухлислар олқишига сазовор бўлган.

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек Медеяси, ўзига хос, бетакрор истеъдод соҳибаси Гулбаҳор Йўлдошева оламдан ўтди. Гулбаҳор Йўлдошева айни кунларда кинорежиссёр ҳам актёр, опанинг саҳнадаги елкадошларидан бири Дилмурод Масаидов суратга олаётган «Қўқон шамоли» бадиий фильмида банд эдилар", — деб ёзган журналист Шоҳира Ҳамро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

"Қалампир" нашри актриса бугун Тошкент шаҳрида дафн этилишини хабар қилган.

2423
Преступник за решеткой

Фарғона вилоятида бир гуруҳ “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзолари ушланди

482
(Янгиланган 19:01 28.05.2020)
Уларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар белгиланган тартибда мусодара қилинган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 2020 йилнинг май ойида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут- Таҳрир”* террорчилик ташкилотини бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, улар муқаддам ушбу ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиқишган. Уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида “Ҳизб ут-Таҳрир”* ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жалб қилиш орқали ташкилот сафини кенгайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этишган.

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган жиноий алоқаларини аниқлаш ва тергов ҳаракатларига жалб қилишга қаратилган суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

* Қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

482
Младенец

Навоийда 3 ойлик ўғлини квартирага алмаштираётган аёл қўлга олинди

128
33 ёшли аёл отаси билан биргаликда норасида ўғлини нархи 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Навоийда 3 ойлик боласини уч хонали квартирага алмаштираётган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

33 ёшли З.О исмли аёл 2020 йилда туғилган ўғлини тахминий нархи 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинган.

Задержана женщина, намеревавшаяся продать 13-летнего сына
Следственный департамент при МВД Республики Узбекистан

Аниқлик киритилишича, аёл ушбу жирканч ишни отаси билан ҳамкорликда амалга оширишга уринган.

Аёл ва унинг отаси 23 май куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда 13 ёшли ўғлини сотишга уринган она қўлга тушгани хабар қилинган эди.

128
Флаг Узбекистана

Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

27
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон ташаббуси билан Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бошчилигида коронавирус пандемияси таъсири натижасида туризм соҳасига етказилган зарарларни бартараф этиш ва бирдам ҳаракатланиш режаларини муҳокама этиш мақсадида "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади.

Бу тўғрисида аввалроқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов ва БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида келишиб олинган эди.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур конференция иштирокчилари COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига бўлган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбир ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар.

Шу билан бирга, мазкур давлатлар ҳукуматлари томонидан сайёҳлик ва туризм саноатининг жадал қайта тикланиши ва ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўллари, пандемиядан кейинги даврда туристлар учун қулай ва ҳавфсиз шароитларни таъминлаш, шунингдек, туристлар оқимини ёшартириш ва кўпайтириш ишларини тизимли ташкил этиш  масалалари муҳокама қилинади.

27