Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Тошкентда оммавий муштлашув юз берди

1904
(Янгиланган 16:20 12.06.2019)
Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятлар тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда, дейилади прокуратура хабарида

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Тошкент шаҳрида бир гуруҳ шахслар иштирокида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, бир гуруҳ йигитлар кундуз куни жамоат жойида оммавий жанжал содир этишган, ҳатто бир-бирларини автомашинада босиб кетмоқчи ҳам бўлишган.

Прокуратура расмий вакили сўзларига кўра, оммавий тартиббузарлик 5 июнь куни Миробод туманида содир бўлган.

Жанжал натижасида бир нафар шахсга пичоқ билан санчилган-кесилган тан жароҳати етказилган. 

Мазкур ҳорлат юзасидан айбни оғирлаштирувчи ҳолатлардабезорилик оқибатида одам ўлдиришга суъиқасд қилиш, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 97 моддаси 2-қисми "л" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятлар тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда, дейилади прокуратура хабарида

1904