Жиззахдаги қандолат фабрикасида ёнғин содир бўлди

134
Оқибатда фабрика биносининг 400 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ҳамда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Жиззахда Р.Ахмуродов кўчасидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида жойлашган “Бону ширинликлари” компаниясига қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикасида ёнғин содир бўлди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 12 июнь куни соат тахминан 20:45 ларда содир бўлган.

Оқибатда фабрика биносининг 400 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ҳамда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

134