ЙТҲ: Россия ва Ўзбекистондан етти нафар турист Туркияда жабрланди

268
(Янгиланган 16:38 15.06.2019)
Туристлар автобуси қарама-қарши келаётган автомобил билан тўқнашган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Туркиянинг Анталья провинциясида етти нафар турист йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланди, деб хабар берди Туркиянинг Habertürk телеканали.

Хабарда айтилишича, аварияда Ўзбекистон ва Россия фуқаролари жабрланган.

Дам олишга келган туристларга хизмат кўрсатаётган автобус қарама-қарши келаётган машинага тўқнашган.

Аварияда жами 11 киши жабрланган, уларнинг 7 нафари - Ўзбекистон ва Россиядан.

Жабрланганларнинг барчаси касалхона ва госпиталларга олиб борилган. Уларнинг бир қисми оғир аҳволда.

268