Россиялик тадбиркорлар Ўзбекистонга ноқонуний равишда ёғоч етказиб беришда гумонланмоқда

189
(Янгиланган 12:21 17.06.2019)
Тадбиркорлар ўз фаолиятларида фирибгарлик йўли билан 30 миллион рублни Россияга қайтаришмаган.

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Сибирь божхона бошқармаси (Россия) Ўзбекистонга ноқонуний равишда ёғоч етказиб беришда гумонланаётган икки нафар братсклик тадбиркорга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Биринчи ҳолатда Братскда истиқомат қилувчи тадбиркор 24 млн рубллик ёғоч етказиб бериш учун хусусий ўзбек тадбиркори билан шартнома тузади.

Бироқ, шартномада кўрсатилган муддатда етказиб берилган товарлар учун 10,4 миллион рубл миқдоридаги маблағ Россия банклари ҳисобига келиб тушмаган.

Иккинчи ҳолатда Братскда истиқомат қилувчи тадбиркор аёл ўзбекистонлик тадбиркор билан комиссия шартномасини тузади. Унда унга ўз номидан алоҳида топшириқлар бўйича келишув тузиш ҳуқуқини беради. Шундай қилиб, аёл Ўзбекистонга етказиб бериш учун 50 миллион рубл миқдорида игнабаргли ёғоч сотиб олиш бўйича топшириқ имзолайди. Маълум бўлишича, тушумнинг 19,5 миллион рублдан ортиқ қисми ёғоч-экспорт компаниясининг ҳисоб рақамига келиб тушмаган.

Иркустк божхонаси ҳар икки раҳбарга нисбатан катта миқдорда етказиб берилган товарлар учун маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаш бўйича жиноий иш қўзғатган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайтарилмайдиган валютанинг умумий суммаси 30 миллион рублни ташкил этди.

189